АҚШ Киевни “янги даҳшатли ишларга” бошламоқда – Антонов

Россия элчиси Антоновнинг сўзларига кўра, АҚШ Украинада вазиятни тинчлантирмоқчи эмас.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 янв – Sputnik АҚШ Украина атрофидаги сиёсий вазият изига тушишини истамайди, дейди Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антоновч.
“Ўз ҳаракатлари билан маъмурият украин радикалларини фақат янги даҳшатли ишларга тайёрламоқда”, - дейди Антонов.
Дипломатнинг таъкидлашича, АҚШдан жўнатилаётган қуроллар билан Украинадаги радикалларда “жиноятга жавобгарсизлик ҳисси” ортиб бормоқда.
“Совуққонлик билан Россия Федерациясининг Донбасс, Запорожск ва Херсон вилоятлари тинч аҳолисини ўлдиришда давом этмоқда. Маъмуриятнинг барча ҳаракатлари вазиятнинг сиёсий томондан изига тушишни истамаслигидан далолат беради. Ҳатто бизнинг бир томонлама Рождество пайти ўт очмаслик қароримизни бу ерда “танаффус олишга уриниш” деб ҳисоблашмоқда. Бунинг ҳаммаси Вашингтоннинг “сўнгги украин қолгунига қадар” жанг қилишга бел боғлаганини билдиради. Украина халқининг тақдири эса америкаликларни умуман қизиқтирмайди”, - дейди элчи.
Антоновнинг фикрига кўра, Украинага Bradleyжанговар пиёда машиналарининг етказилиши “Россиянинг бундай хавфли ҳаракатларнинг оқибатларини ўйлашга чақирувларига АҚШнинг қулоқ тутмоқчи эмаслигини тасдиқлайди”.
“Бутун дунё билиши керакки, АҚШ Киевдаги миллатчи жиноятчиларни қўллаб-қувватлаб, 2014 йилдан буён Россияга ҳақиқий жанг бошлаб келган. Етказилаётган қуролларнинг “мудофаавий аҳамияти” ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас”, - дея алоҳида таъкидлайди элчи.
Антоновнинг айтишича, Ғарб АҚШ бошчилигида Россияни заифлаштириш учун Украинадаги махсус операциядан анча аввал мақсадли иш бошлаган.
Аввалроқ Пентагон Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети ҳақида маълумотлар жума куни эълон қилишини маълум қилган эди. Маҳаллий ОАВларга кўра, ёрдам пакети нархи рекорд даражада уч миллиард долларни ташкил этиши, ва улар таркибида 50 дона жанговар пиёда машиналари ҳам бўлиши мумкин.