Андижон ҳайвонот боғида айиқ ҳужуми оқибатида ишчи ҳалок бўлди

Ҳозирда Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Андижон ҳайвонот боғида айиқ ҳужуми оқибатида ишчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 3 январь куни соат 16:00 ларда Андижон ҳайвонот боғи ишчиси айиқга овқат бериш мақсадида қафасга кирган. Шу пайт айиқ унга ташланиб, бўйин қисмидан тишлаб, оғир тан жароҳати етказди. Бунинг натижасида ҳайвонот боғи ишчиси ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат Хўжаобод тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилиб, ҳодиса жойи туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилди.
“Фуқаронинг олган тан жароҳатларини оғирлик даражаси ва унинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланди”, дейилади хабарда.
Ҳозирда Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.