Афғонистонда аёллар таълимига қўйилган тақиқ қайта кўриб чиқилишига умид қиламиз - ТИВ

ТИВ: Афғон халқининг тинч ва фаровон келажакни барпо этиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатъият белгиси сифатида ушбу қарор қайта кўриб чиқилишига умид қиламиз.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Афғонистонда хотин-қизларнинг таълим олишига тақиқ қўйилди. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу масала бўйича расмий баёнот билан чиқди.
Қайд этилишича, Афғонистонда хотин-қизларнинг давлат ва хусусий олий ўқув юртларида таълим олишига тақиқ қўйилгани тўғрисидаги хабар чуқур ташвиш билан қабул қилинди.
“Афғон халқининг тинч ва фаровон келажакни барпо этиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатъият белгиси сифатида ушбу қарор қайта кўриб чиқилишига умид қиламиз”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, Aфғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон”* ҳаракати қизларнинг олий ўқув юртларига киришини тақиқлади. Буйруқда уни имкон қадар тезроқ қўллаш ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида вазирликка маълум қилиш зарурлиги таъкидланган.
* террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги ташкилот