Ёшлар туризми: ўқувчилар қаерларга сайёҳат қилишмоқда - фото

Январь ойининг биринчи ўн кунлигида “Ёшлар туризми ҳафталиги” старт олди ва фестиваль доирасида “Янги йилда – Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” тадбири ташкил этилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Ёшлар туризми ҳафталиги доирасида мингдан зиёд ўқувчилар диққатга сазовор жойларга саёҳат қилишмоқда. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
Январь ойининг биринчи ўн кунлигида “Ёшлар туризми ҳафталиги” старт олди ва фестиваль доирасида “Янги йилда – Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” тадбири ташкил этилмоқда.
Ёшлар туризми ҳафталиги
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан ўқувчи ёшлар ўз ҳудудларидаги, Тошкент шаҳрининг 400 нафар ўқувчи ёшлари эса Самарқанд вилоятидаги зиёратгоҳ ва қадамжолар, тарихий ва диққатга сазовор жойларга саёҳат қилишмоқда.
Ёшлар туризми ҳафталиги
Сурхондарёда ўқувчилар қуйидаги масканларга саёҳат қилишди:
Вилоят тарихи ва маданияти музейи;
Термиз археология музейи;
Термиз ҳайвонот боғи;
"Ал-Ҳаким ат-Термизий" ва “Султон Саодат” мажмуалари.
Қорақалпоғистон Республикасида эса ўқувчилар Савицкий номидаги Қорақалпоқ санъат музейи билан яқиндан танишишди.
Ёшлар туризми ҳафталиги
Бухорода 500 нафарга яқин ўқувчилар қадимий Арк қўрғони ва бошқа объектлар, шунингдек, эски шаҳарнинг эртакнамо кўчалари бўйлаб саёҳат қилишди.
Тошкент шаҳар ёшлари эса таътилни мазмунли ўтказиш учун Самарқандга йўл олишди.
Ёшлар туризми ҳафталиги
Қайд этилишича, саёҳат учун биринчи навбатда “Темир дафтар", “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ва ногиронлиги бўлган ўқувчилар, республика, вилоят, туман ва шаҳар фан олимпиадаларида юқори натижа кўрсатган иқтидорли ўқувчилар саралаб олинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бўйлаб сайёҳат давомида темир йўл ва авиапарвозлар учун чипталарга чегирмалар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ташиш хизматларига ихтиёрий чегирмалар белгиланади.