Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Украинанинг М777 артиллерия тизимини йўқ қилди

Қайд этилишича, Николаев вилоятининг Матросовка аҳоли пункти ҳудудида М777 артиллерия тизими йўқ қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Россия қўшинлари Николаев вилоятида AҚШ томонидан ишлаб чиқарилган Украинанинг М777 артиллериясини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Николаев вилоятининг Матросовка аҳоли пункти ҳудудида AҚШ томонидан ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими йўқ қилинди”, дейилади ҳарбий идора хабарида.
Таъкидланишича, бундан ташқари, Луганск халқ республикасининг Новоселовка аҳоли пункти ҳудудида AҚШ томонидан ишлаб чиқарилган АN/TPQ-37 радар станцияси йўқ қилинди.