ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Россия Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касемнинг қўлга олинишига сўз эркинлиги бўйича ваколатли халқаро ташкилотлар эътибор қаратишини талаб қилмоқда.
Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бир қатор Болтиқбўйи давлатлари Касемни узоқ йиллар давомида таъқиб қилиб келганини таъкидлади.
“Бу журналист ўзига нисбатан таҳдидни ҳис қилаётганини бир неча бор айтгадин. Энди эса унинг қўрқув ва тахминлари, афсуски, ҳақиқатга айланди”.
У Касемнинг ҳибсга олинишини сўз эркинлиги ва журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро шартларнинг бузилиши деб атади.