ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Таъкидланишича, ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўра, жорий йилнинг 11-17- январ кунлари режалаштирилган дарс машғулотлари ўқув йили давомида бошқа мавзуларда тиғизлаштирилиб ўқитилади.
Аввалроқ Ўзбекистонга аномал совуқ ҳаво оқими кириб келиши ва ҳарорат -27 даражагача пасайиши ҳақида хабар берган эдик.