Қозоғистон бош прокурори "январь воқеалари"нинг асосий ташкилотчиси ким эканини айтди

МХҚнинг собиқ бошлиғи Карим Масимов 2022 йил 5 январда ташкилот бошқармалари биноларини тарк этишни буюрган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Қозоғистонда 2022 йилнинг январь ойида юз берган тартибсизликларнинг асосий ташкилотчиси Миллий хавфсизлик қўмитасининг (МҲҚ) собиқ раҳбари Карим Масимов бўлган, деди мамлакат бош прокурори Берик Асилов Мажилис (парламент қуйи палатаси) ялпи мажлисидан кейин журналистлар саволларига жавоб бериб.
Sputnik Қозоғистоннинг ёзишича, журналистларБерик Асиловдан январдаги тартибсизликларнинг асосий ташкилотчиси кимлигини сўради.
“Яъни, Масимов асосий ташкилотчи, тўғрими? Терговчиларга кўра, ҳа ёки йўқ”, - дея савол берган журналистлар.
“Шундай дейиш мумкин”, дея жавоб қайтарган бош прокурор.
Берик Асилов ялпи мажлисда сўзлаган нутқи давомида МХҚнинг собиқ бошлиғи Карим Масимов 2022 йил 5 январда ташкилот бошқармалари биноларини тарк этишни буюрганини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари, ҳозирда давлатга хиёнат ва давлат тўнтаришига уринишда гумон қилинаётган Карим Масимов 2022 йил 6 январда ҳибсга олинганди.
Давлатга хиёнат қилишда айбдор бўлган шахслар 10 йилдан 15 йилгача қамалиши ва Қозоғистон фуқаролигидан маҳрум этилиши мумкин.