Путин православлар байрами сабаб 36 соатга ўт очишни тўхтатишни буюрди

Православликни тан олган кўплаб фуқаролар жанговар ҳудудларда истиқомат қилишади, шунинг учун Россия Украинани сулҳга қўшилишга чақирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгуга Украинада 6 январь соат 12:00 дан 7 январь соат 24:00 гача ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш ҳақида топшириқ берди, деб хабар берди Кремль матбуот хизмати.
“Патриарх Кириллнинг мурожаатини инобатга олиб, Россия Федерацияси мудофаа вазирига 6 январь соат 12:00 дан 7 январь соат 24:00 гача Украинадаги томонлар ўртасидаги барча тўқнашув чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишни буюраман”, - дейилади баёнотда.
Кремлнинг таъкидлашича, православликни тан олган кўплаб фуқаролар жанговар ҳудудларда истиқомат қилишади, шунинг учун Россия Украина томонини уларга “Рождество арафасида, шунингдек, Масиҳнинг туғилган куни маросимларида қатнашиш” имкониятини беришга чақиради.
Пайшанба куни эрталаб Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл “Православлар Рождество арафасида ва Масиҳнинг туғилган кунидаги маросимларда қатнашишлари учун” Рождество сулҳига чақирганди.