Ўзбекистон энг кўп атирни Россиядан импорт қилди

Ўзбекистонда атир импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 86,6 тоннага камайган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Ўзбекистон 11 ой мобайнида энг кўп атирни Россиядан импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Айтилишича, бугунги кунда мамлакат 23 та давлатдан атир импорт қилмоқда. Ўтган йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан қиймати 8,3 млн долларга тенг бўлган 663,3 тонна атир импорт қилинган.
Атир импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 86,6 тоннага камайган.
Ўзбекистон энг кўп атир импорт қилган давлатлар:
Россия – 374 тонна;
Польша – 152,4 тонна;
Туркия – 50 тонна;
Франция – 13,7 тонна;
Беларусь – 13,6 тонна.
Маълумот учун, мамлакатга кириб келаётган жисмоний шахслар атир ва атирсимон суюқликларни 3 донагача олиб киришлар мумкин.