ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 20 январга қадар узайтирилди.
Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 20 январи этиб белгиланди.
Шунингдек, қарор билан 2022 йил 10 декабрдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.