Неча нафар аёл кураш билан шуғулланаётгани маълум бўлди

Қайд этилишича, жами кураш спорти билан шуғулланаётганларнинг 16 фоизи ёки 10 717 нафари аёллардан иборат.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда спорт мактаблари ва секцияларида кураш билан шуғулланувчилар сони 66 885 нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Қайд этилишича, жами кураш спорти билан шуғулланаётганларнинг 16 фоизи ёки 10 717 нафари аёллардан иборат.

Шунингдек, 1 январь ҳолатига Ўзбекистон спорт мактаблари ва секцияларида футбол билан шуғулланадиганлар сони 308 192 кишини ташкил этган.