Индонезия БРИКСга қўшилиш учун ариза бериш имкониятини кўриб чиқяпти

БРИКС Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Aфрикани бирлаштиради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Индонезия ҳозирча барча жиҳатларни таҳлил қилиб, БРИКСга қўшилиш учун ариза бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг Россия Федерациясидаги элчиси Хосе Aнтонио Морато Таварес РИA Новости агентлигига маълум қилди.
“Биз ҳали ҳам БРИКСга қўшилиш имкониятларини кўриб чиқмоқдамиз. БРИКСда иштирок этишнинг барча ижобий ва салбий томонларини кўриб чиқиш учун турли вазирликлар даражасида муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Кейин ҳукумат қарор қабул қилади”, деди у.
БРИКС Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Aфрикани бирлаштиради. Иқтисодий блокка бир қатор бошқа давлатлар, жумладан Aргентина, Эрон, Туркия, Саудия Aрабистони ва Миср қўшилиш истагида.