Британиялик полковник 2023 йилда Россия ва НАТО ўртасида уруш бошланиши мумкинлигини айтди

Британия қуролли кучларининг собиқ полковниги Бреттон-Гордон 2023 йилда Россия ва НАТО ўртасида уруш бўлишини истисно қилмади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Шимолий Атлантика альянси 2023 йилда Украинадаги можарога аралашиши мумкин. Британия армиясининг собиқ полковниги Хамиш де Бреттон-Гордон “The Telegraph” нашрига берган интервьюсида.
“Мен (совуқ уруш қизиб кетмаслигига – таҳр.) умид ва ибодат қиламан, лекин ишончим комил эмас, шунинг учун 2023 йилда НАТОнинг Украинадаги можарога аралашиш эҳтимоли нолга тенг деб ишонувчилар борлигига мени хавотирга солмоқда”, - дейилади хабарда.
Полковникнинг қўшимча қилишича, альянс Украинада икки нарсани амалга ошириши муҳим: Украина томонини керакли қурол-яроғ билан таъминлаш орқали можарога имкон қадар тезроқ якун ясаш ва “Россияга қизил чизиқларимиз қаердалигини аниқ тушунтириш”.
Россия 24 февралдан бери Украинада ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Қўшма Штатлар бошчилигидаги НАТО Киев режимига ўн миллиард долларлик қурол-яроғларни етказишда давом этмоқда. Ўз навбатида, Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш можарони узайтиришини, қурол-яроғ ташиш эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.