ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани, Ибн Сино мавзеси, Белтепа кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурида носозлик юзага келгани боис, эртага, 5 январь куни 8 та маҳаллада газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Telegram'даги саҳифасида хабар қилинди.
5 январь соат 10:00 дан 19:00 га қадар қуйидаги маҳаллаларида газ таъминоти тўхтатилади:
Белтепа кўчасидаги 23 та кўп қаватли уй;
Ибн Сино мавзесидаги 13 та кўп қаватли уй;
Жарариқ мавзесидаги 21 та кўп қаватли уй;
Мингтепа кўчасидаги 4 та кўп қаватли уй;
Янги Жарариқ маҳалласидаги 900 та хонадон;
Оқибат кўчасидаги 150 та хонадон;
Уйғун кўчасидаги 150 та хонадон;
Ипакчилик маҳалласидаги 140 та хонадон.
Шунингдек, 8 та новвойхона, 14 та овқатланиш шохобчаси, 8 та ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда 4 та МТТда ҳам газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. 3-Иссиқлик марказида газ босими меъёридан паст бўлади.