Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Рогозин ўз танасидан чиқариб олинган осколкани Франция элчисига юборди

Франция, АҚШ, Буюк Британия, Германия ва бошқа НАТО давлатлари - Донбассдаги ҳарбий жиноятлари учун жавобгарликдан қутулолмайди - Рогозин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik.Донбассда яраланган Рогозин ўз танасидан чиқариб олинган Франция тўпи снарядининг осколкасини Франция элчисига юборди. Ушбу жўнатмани собиқ “Роскосмос” раҳбари 2 варақ хат билан бирга жўнатган.
Ўз хатида Рогозин дастлаб Франция элчиси Пьер Леви билан бўлган учрашуви ҳамда унинг Россия ва Франция ўртасидан тинчлик соҳасида ҳамкорлик ваъдаларини эсга олган.
Дмитрий Рогозин, осколок и письмо послу Франции
Шундан сўнг эса бугунги кунда Франция АҚШнинг қўғирчоғига айланиб қолгани ва Бешинчи Республика Украинага етказиб бераётган қуроллари россияликлар умрига зомин бўлаётганини ҳам айтиб ўтган.
“Франциянинг Caesar гаубицасидан отилган 155 мм.ли снаряднинг ушбу осколкаси менинг елкамни тешиб ўтиб, бешинчи бўйин умурқамга, асосий нерв толаларидан бир неча миллиметр масофада қадалиб қолган эди. Жарроҳлар мўжиза туфайли менинг бир умр паралич бўлишдан сақлаб қолишди. Менинг ёнимда бўлган икки ёш йигит эса қурбон бўлди. Эсингиздами Байконурда сиз уларнинг қўлини сиқиб саломлашган эдингиз?” – деб ёзади Рогозин.
Рогозин Франция элчисидан ушбу осколкани президент Эммануэл Макронга етказишни сўраган.
Ва шунингдек, унга Франция, АҚШ, Буюк Британия, Германия ва бошқа НАТО давлатларининг Донбассдаги ҳарбий жиноятлари учун жавобгарликдан ҳеч ким қутулолмаслигини айтиб қўйишни тайинлаган.
Эслатиб ўтамиз “Роскосмос” собиқ раҳбари Дмитрий Рогозин 22 декабрь куни Донец яқинидаги меҳмонхонага снаряд тушиши оқибатида яраланган эди. Кейинчалик яраланган собиқ амалдор Москвага олиб келинган ва жарроҳлик амалиёти ўтказилган эди.