Қўқонда Миллий ҳунармандчилик маркази қурилади

Қўқонда 2023-2025 йилларда бир неча объектларни ўз ичига олган туризм мажмуаси қурилиши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Миллий ҳунармандчилик ҳамда туристик маркази қурилмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири маҳаллий ҳокимият вакилларига асосан.
Қўқон шаҳрида туризм инфрструктурасини ривожлантириш, шаҳарнинг туристик жозибадорлиги ошириш мақсадида тарихий обидалар, йўл, коммуникациялар янгиланмоқда. Шаҳарда 24 соат ишлайдиган “food туризм” ва ҳунармандчилик кўчалари ташкил этилмоқда.
Новый центр ремесел откроется в Фергане
Ҳунармандчилик, “food туризм” кўчалари, меҳмонхона, ҳостеллар тадбиркорларнинг хизмат кўрсатиш соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратиш эвазига барпо этилади.
Қўқон шаҳри Боғистон кўчасида 12,5 миллион доллар қийматдаги (Туркия инвестицияси асосида) Миллий ҳунармандчилик маркази барпо этилади.
“Ўзбек миллий ҳунармандчилиги ривожида Қўқоннинг ўз анъанавий услуби мавжуд. Янги барпо этиладиган ҳунармандчилик маркази ушбу соҳанинг тараққиётига кенг хизмат қилади. Шунингдек, чора-тадбирлар режасига кўра, янги туристик марказнинг ҳам қурилиши бошланган. Бу ҳудудга келувчи маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширади”, дейди Қўқон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Норбоев.
MICE (Meetings, Incentives, Conferences and Exhibitions) туризм йўналиши бўйича Ўрда мажмуаси, 80 ўринли меҳмонхона, ҳунармандлар саройи, 4 гектар ер майдонида эса болалар учун ёзги оромгоҳ қурилади.
Янги ташкил этилаётган туристик марказда эса логистика маркази, хизмат кўрсатиш шахобчалари ҳам қад кўтаради.
“Қўқон шаҳрига йилдан йилга хорижий туристларнинг ҳам ташрифи ортмоқда. Ҳар йили МДҲ давлатлари, Россия, Беларусь, Мўғулистон, Европа, Америка давлатларидан туристлар келишади. Уларни асосан миллий ҳунармандчилик, зардўзлик, каштачилик намуналари, ўзбек миллий таомлари қизиқтиради”, дейди мутахассис.
Қурилиш ишлари босқичма-босқич 2023-2025 йилларда топширилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари ҳам Фарғона вилоятида миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар амалиётга тадбиқ этиб келинмоқда.
Новый центр ремесел откроется в Фергане
Хусусан, халқ амалий санъати усталари Миллий каталогига кирган, Ўзбекистон Халқ устаси Муҳамадали Юнусов мактабини яратиш хамда унинг “Уста-шогирд” анъанасини давом эттириш мақсадида 400 нафар ишсиз ёшларни ёғоч ўймакорлиги ҳунарини ўрганишлари учун Фурқат туманида “Уста Юсуфжон наққош номидаги наққошлик ва ёғоч ўймакорлик мактаби” ишга тушган. Лойиҳалар вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан (7,1 млрд.сўм) амалга оширилмоқда.
“Ҳунармандларга ўз маҳсулотларини электрон савдо, жумладан “Amazon”, “Еbay” ва “ETSY” каби халқаро онлайн савдо майдонларига жойлаштириш, реклама ва тарғибот қилишларига кўмаклашиш бўйича Фарғона вилоятида таниқли ҳунармандлардан миллий ипак мато устаси, тўққизинчи авлод вакили Расулжон Мирзааҳмедов, Иброҳимжон Султонов ҳамда каштачилик устаси Илҳом Давлетовларнинг ва онлайн-савдо платформалари ишга туширилди.
Шу билан бирга “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бошқарма томонидан Ўзбекистондаги ҳунармандлар хом-ашё ва асбоб-укуналар сотиб олишлари мумкин бўлган расмий hunaruz.org онлайн-савдо платформаси иш бошлади.
Новый центр ремесел откроется в Фергане