Путин Мирзиёев билан телефон орқали суҳбат қилди

Россия ва Ўзбекистон етакчилари ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро муносабатларни ривожлантириш истагини яна бир бор тасдиқлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида етакчилар Россия-Ўзбекистон иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, товар айирбошлашни кўпайтириш, турли соҳаларда, жумладан, энергетика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга интилишини яна бир бор тасдиқлади.
Шавкат Мирзиёев Россия президентига 2022 йил 26-27 декабрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашуви чоғида кўрсатилган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.