Ўзбекистон қишки Универсиада ўйинларида иштирок этади

Ўзбекистон делегацияси 10 январь куни АҚШ сафарига жўнаб кетади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Жорий йилнинг 12-22 январь кунлари АҚШнинг Лейк-Плесид шаҳрида ХХХ Бутунжаҳон қишки Универсиада ўйинлари бўлиб ўтади.
Дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакати иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади, деб хабар бермоқда Миллия олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
“Ҳамюртларимиз тоғ чанғиси, сноуборд ва фигурали учиш спорт турларида жами 13 нафар атлет билан океан ортига йўл олади”, - дейилади хабарда.

Атлетлар таркиби:

Тоғ чанғиси:

Раъно Имонқулова
Муҳаммадали Асанов
Арман Гаюпов
Медет Назаров
Ролан Раимқулов
Оқилбек Бухорбоев

Сноуборд:

Динара Жубаева
Бегзодбек Исроилов
Элнур Мирзалиев
Руслан Мирзалиев
Азиз Сапарбаев
Фигурали учиш:
Азизмурод Шабазов
Нигинабону Жамолиддинова
Делегация 10 январь куни АҚШ сафарига жўнаб кетади.