Ер мулки соҳасида энг кўп учрайдиган қоидабузарликлар - Кадастр агентлиги ҳисоботи

Ерни ўзбобшимчалик билан эгаллаш ва мақсадсиз фойдаланиш - Ўзбекистонда ер мулки соҳасида энг кўп учрайдиган қоидабузарликлар
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йил давомида ер мулки соҳасида энг кўп учрайдиган қоидабузарликлар ҳақида Кадастр агентлиги АОКАда маълум қилди.

Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш

Ўзбекеистонда ўтган 2022 йил давомида 18 597 та (6307га) ер участкаларини ўзбошимчалик билан эггаллаш ҳолатлари аниқланган.
Шундан 9 927 таси (4 957,8 га) фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилган. 8138 та (1185,3 га) ҳолатда судларга даъво аризалари киритилди ва 4583 та (635,0 га) ҳолатда суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди. Бошқа ҳолатлар бўйича суд жараёни давом этмоқда.

Ердан мақсадсиз фойдаланиш

Ерлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва чора кўрилишини таъминлаш бўйича:
Ўзбекистон бўйича 2022 йилда 2 135 та (15 130,4 га) ҳолатда ерлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Шундан 1919 та (14 099,7 га) ҳолатда ҳокимликларга тақдимномалар киритилган ва атиги 179 та ҳолатда (3 716,6 га) ер майдонларининг туман ҳокимликлари захирасига қайтарилиши таъминланган, 216 та ҳолатда (1030,7га) судларга даъво аризаси киритилган.
Шунингдек, ер ва кадастр назоратини автоматлаштириш, коррупция ҳолатларини олдини олиш мақсадида ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашдан бартараф этилгунга қадар мониторингини юритувчи “E-YER NAZORAT” автоматлаштирилган ахборот тизими амалиётга жорий этилган.
Ундан ташқари ўтган йил давомида мулкка бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида ваколатга органга мурожаат этмаслик ҳолати бўйича жами 23 292 та ҳолат аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.