ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котибининг расмий вакили ўринбосари Фархан Хак Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг “тинчлик саммити” ўтказиш ташаббусини амалга ошириш бўйича саволларни бошқаларга беришни сўради, негаки халқаро ташкилоти бу билан шуғулланмайди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Шундай қилиб, сиз бошқалардан сўрашингиз керак. БМТ буни ташкил қилмайди. Айни пайтда бу ҳақда эълон қиладиган ҳеч нарсамиз йўқ. Агар воқеалар ривожида ўсиш бўлса, биз сизга хабар берамиз”, - деди Хак Кулебанинг сўзларига изоҳ бериш сўралганда.
Аввалроқ Кулеба Украина расмийлари февраль ойи охиригача БМТ майдонида ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш воситачилигида “тинчлик саммити” ўтказишни исташини айтган эди. Гутерриш идораси фақат барча томонлар, шу жумладан Россия ҳам рози бўлса, воситачилик қилишга тайёрлигини билдирган.
РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кулебанинг таклифига изоҳ бериб, ҳозирча Украинанинг “тинчлик режаси” йўқлигини, Россиянинг янги субъектлари билан биргаликдаги ҳудудларини ҳисобга олмаган режа “тинч” бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлади.