Аҳмат Қодировнинг Ўзбекистон ҳақидаги хотиралари абадийлаштирилди

Аҳмат Қодиров номидаги Чеченистон шон-шуҳрат ёдгорлик мажмуасидаги кўргазмаларидан бири Ўзбекистон экспонатлари билан тўлдирилганини кўпчилик билмаса керак. Бу ҳақида батафсил - материалимизда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 янв – Sputnik Чеченистоннинг йирик шаҳри Грозний 2022 йили энг машҳур туристик йўналишга айланди: бунда Шимолий Кавказнинг бетакрор муҳити, тоғли ва ўрмонли ажойиб табиат, ва шубҳасиз, Рамзан Қодировнинг шахсий бренди катта аҳамият касб этган бўлса ажаб эмас. Чеченистон раҳбари ўз Telegram каналида чечен туризми ҳақида видео жойлаган эди. Бир ҳафтада уни қарийб миллион киши томоша қилган.
Ҳозирча Чеченистонга қўшни мамлакатлар сайёҳлари ташриф буюришмоқда. Туристларда Грозний шаҳрига қизиқиши катта – шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойлари атрофида ҳар доим бир нечта сайёҳлар автобусларини кўриш мумкин. Шундай объектлардан бири - Россия таркибидаги Чеченистон Республикасининг биринчи президенти Аҳмат Қодиров номидаги шон-шуҳрат ёдгорлик мажмуаси (Рамзан Қодиров Аҳмат Қодировнинг ўғли - Sputnik).
Монументал ва чинданда маҳобатли комплекс Грозний марказида беш гектарни эгаллаган ва унда атиргул боғи, Иккинчи Жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасига Мангу олов ва Аҳмат Қодиров хотирасига бағишланган икки даражали музей жойлашган. Унинг доимий кўргазмаси Ўзбекистондан келтирилган экспонатлар билан тўла.
Булар ҳақида батафсил қуйида

Ўзбекистонни фақат илиқ сўзлар билан ёд олган

Шон-шуҳрат музейига кириш биланоқ қўриш мумкин бўлган панорама – ёрқин товланувчи мармардан ишланган шарқона ҳашаматли зиналар ва тилладан товланувчи ҳашаматли қандил. Музейни безатиш учун шарқона услуб бежизга танланмаган: Аҳмад Қодиров нафақат сиёсат, балки дин арбоби бўлганини ҳамма ҳам билмайди. Шарқ эса Қодировнинг шахс сифатида ривожланишида катта аҳамият касб этган. У Козоғистон ССРда таваллуд топган. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида таҳсил олган.
Музей Мемориального комплекса Славы имени Ахмата Кадырова в Грозном.
Шу сабабли биллур қандил Эрондан келтирилган, устунлар ва музей гумбази шарқ ўймакорлик санъати билан безатилган. Деворларда – тилларанг ромларда Аҳмат Қодировнинг болалик ва ёшлик даврларидаги оқ-қора суратлари илинган.
Суратларда Бухоро кўчалари, кўп дарахтлар соясида дўппи кийган кексалар чой ичаётгани каби тасвирларни кўриш мумкин.
Экспонат музея Мемориального комплекса Славы имени Ахмата Кадырова в Грозном.
Буларнинг барчаси Гудермес масжиди йўлланмаси билан Бухородаги Мир Араб мадрасисида таълим олишга келган 29 ёшли Аҳмат Қодировнинг Ўзбекистонда илк кўрганлари эди.
Экспонат музея Мемориального комплекса Славы имени Ахмата Кадырова в Грозном.
Аҳмад Қодиров ҳаётининг бу даври ҳақида Рамзан Қодиров бир неча бор илиқ фикрлар билан сўзлаб берган:

“Чеченлар Ўзбекистонга илиқ муносабатда бўладилар. Шундай ажойиб мамлакат билан бизни доим жуда яхши ўзаро ҳамкорлик боғлаб келган, - деб ёзади у ўз ижтимомий тармоқ саҳифаларида. - Ўзбекистон ҳақида гап кетса, мен доим қадрли отамни эслайман. Отам Бухорода ўқиган даврлари ҳақида тез-тез гапириб берардилар, чиройли ўзбекча анъаналарни алоҳида эслаб ўтар ва аҳолиси ҳақида жуда илиқ ва яхши фикрлар билдирар эдилар”.

Шунинг учун бўлса керак, ўтган йилнинг апрель ойида Рамзан Қодиров Ўзбекистон делегацияси олиб келган совға – “Пои Калон” меъморий ансамбли тасвирланган картинадан, айниқса, қувонган эди, чунки Мири Араб мадрасаси унинг бир қисми ҳисобланади.

Ҳаёт энциклопедияси

Архив суратлар қаршисида – Аҳмат Қодировнинг шахсий буюмлари ҳам бор. Улар орасида оқ нақшли классик ўзбек дўпписи, шунингдек, Қодировга Ўзбекистондан эсдалик сифатида совға қилинган тўн ҳам бор. Мадрасани тамомлаб, Аҳмад Қодиров Гудермесга тезда қайтмади – 1982 -1986 йиллар Тошкет ислом институтида таҳсилни давом эттирди.
Аҳмат Қодиров Ўзбекистон ССРда олти йил бўлган ва аввалроқ Чеченистон ҳукумати Қодировнинг Бухоро ва Тошкентда таълим олган даври ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинишини ҳам маълум қилган эди. Фильмда Аҳмат Қодиров музейидаги экспонатлардан ҳам фойдаланилган бўлиши мумкин.
Бироқ Қодиров ўзбек маданиятига ҳурмат ва муҳаббат билан муносабатда бўлган ягона совет арбоби эмас. У Чеченистонда маданий лойиҳалар ривожига катта эътибор қаратган, шу сабабли музейнинг марказий экспозицияси йирик чечен санъаткорларига бағишланган. Экспозиция СССР халқ артисти, раққос ва балетмейстер Маҳмуд Эсамбаевнинг ёрқин мозаик портрети билан бошланган.
Экспонат музея Мемориального комплекса Славы имени Ахмата Кадырова в Грозном.
Юксак раққослик маҳорати сабаб Эсамбаев хореография оламида тириклигидаёқ афсонага айланган – у ижро эта олмайдиган миллий рақслар бўлмаган. Қолаверса, у рақсларни худди халқ анъаналарини бутун умр ҳис қилгандек ижро этган.
Миллий рақсларга муҳаббат туфайли Маҳмуд Эсамбаев “Дунё халқлари рақслари” номли ноёб дастур яратган. Унинг репертуарида ўзбек рақслари ҳам жой олган. “Мен учун халқни англаш унинг бадиий адабиётдан, зукколигидан, хаёлотдан, халқ онгидан туғилган рақсни билишни англатади”, - деган эди у.
Эсамбаев халқ оғзаки ижодини ҳақиқий ҳаёт энциклопедияси деб билган, ундан бутун бир элатнинг миллий характери, турмуш тарзи, кичик қувончлари, орзуларини ҳис қилиш мумкин. Рақс орқали турли халқларнинг маънавий яқинлигини ҳис қилиш мумкин, деб ҳисоблаган саҳнада ҳеч қандай қийинчиликларсиз ўзбек йигитига айлана олган чечен санъаткори.
Чеченистон музейи Ўзбекистонга алоқадор мана шундай қизиқ тарихларни сўзлаб бериши мумкин ва бу яна бор шуни тасдиқлайдики, маданий алоқалар – халқлар орасида мулоқот ўрнатишда энг мустаҳкам риштадир.