Тошкент ОТМларида янги йилдан дарс жадвали ўзгарди

Тошкент шаҳрида жойлашган 31та ОТМларда дарслар бошланиш вақти ўзгарди. Батафсил қуйида танишинг.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Тошкент шаҳрида жойлашган 31та ОТМда дарслар бошланиш вақтлари ўзгариди. Бу ҳақида Олий таълим вазирлиги хабар қилмоқда.

Пойтахт метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди, - дейилади хабарда

Унга кўра, 2023 йил 9 январдан бошлаб рўйхатда келтирилган таълим масканлари талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.
️Эслатиб ўтамиз, қишки таътил тугаб, дарс жараёнларининг бошланиш санаси 9 январь, душанба кунига тўғри келади, 5 январдан эса талабалар турар жойлари ўз ишини бошлайди.
Тошкент ОТМларида дарс жадвали ўзгариши