ТОШКЕНТ, 3 янв – Sputnik. Бугугни россияликларнинг ярми СССРда салбий ҳолатлардан кўра ижобий ҳолатлар кўпроқ бўлган деб ҳисоблайди. Бу ҳақида Russia Today нашри буюртмасига асосан Умумроссия жамоат фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) томонидан Россия аҳолиси орасида ўтказилган сўровдан маълум бўлди.
СССР ташкил қилинган санасининг 100 йиллиги (30 декабрь) арафасида ўтказилган сўровда 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 1,6 минг нафар россияликлар иштирок этди ва уларга қуйидаги саволлар берилди.
СССР ижобий ёки салбий бўлганми?
51% - ижобий – 51% россияликлар СССР даврида салбий фактлардан кўра ижобий фактлар кўпроқ бўлган деб ҳисоблайди.
38% - ҳам ижобий ҳам салбий. Россияликларнинг 38% СССР даврида ҳам ижобий ҳам салбий ҳолатлар тенг бўлган деб ҳисоблайди.
5% - салбий. СССРни фақат салбий баҳолайдиган россияликлар атиги 5%ни ташкил қилди. Булар орасида аксарият 18-24 ёшлилар.
6% - жавоб беришга қийналган
ВЦИОМ стратегик ривожланиш директори Степан Львов айтишига кўра, бугунги кунда ҳам Совет Иттифоқи— россияликларнинг оммавий онгида энг маъноларга бой ва энг йирик давлат тимсоли сифатида қолмоқда.
"СССР россияликлар онгида - ўз болалари учун хавфсиз лекин душманни титратадиган, анъаналарга содиқ ва келажакни кўзлайдиган ва бу йўлда ғалаба ва фожилар кечишга тайёр бўган давлат образида гавдаланади. Бундай давлат тимсоли, бироз камтарроқ кўринишда бўлса-да, ҳатто СССР давридан кейин пайдо бўлган авлод онгида ҳам мавжуд”, - деди мутахассис.
СССР россияликлар онгида қандай ассоциациялар билан боғлиқ?
15 % бахтли болалик
16% ишончлилик ва барқарорлик
16 % яхши ҳаёт
СССР тарқалганидан афсусдамисиз?
58 % - россияликлар афсусда (аксарият (81%) катта ёшлилар);
20 % - афсусда эмас;
13% - бефарқ.
Бунда сўнгги пунктлар афсусланмаёдиган ва бефарқ овоз берганлар орасида 18-24 ёшлилар аксарияти.
СССРнинг асосий ютуқлари нималар бўлган деб ҳисоблайсиз?
Коинотга биринчи инсон парвози
Улуғ Ватан урушидаги ғалаба - 13%
Саноатни ривожлантириш – 12%
Фан ва техника ривожи – 10 %
Атом энергетикаси ривожи – 10%
СССР тарқалишидан нима сабабдан афсусланасиз?
26 % - миллатлар орасида тотувлик ва бирдамлик руҳи йўқолганидан афсусда;
21% - яхши турмуш даражаси йўқолганидан (асосан 18-24 ёшли аҳоли)
18% - республикалар бирлиги йўқолганидан афсусда
Шунингдек 15% россияликлар СССР даври тугаганини ва ундан сўнг Россияга демократия ва сўз эркинлиги келганини маълум қилган.