ФВВ: "Қамчиқ" довонида қор ёғмоқда, лекин транспорт тўхтагани йўқ - видео

Айни дамда Ўзбекистоннинг бир неча вилоятларида кучли қор ёғмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Айни дамда "Қамчиқ" довонида қор ёғмоқда, лекин транспорт ҳаракати тўхтагани йўқ. Бу ҳақида ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълумот учун, айни дамда Ўзбекистон республиканинг бир неча ҳудудларида кучли қор ёғмоқда. Хусусан Наманган вилояти ва Чимён тоғларида суратга олинган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.