Автосервис хизматига энг юқори талаб қайси ҳудудда?

Статистик маълумотларга кўра энг кўп хизмат Тошкент шаҳрида, энг кам - Сирдарёда кўрсатилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Давлат Статистика қўмитаси автотранспорт таъмирлаш хизматига талаб энг юқори бўлган ҳудудларни эълон қилди.
Маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 декабрь ҳолатига автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва мототциклларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми 3,6 трлн. сўмни ташкил этди.
Ҳудудлар бўйича автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва мототциклларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми, млрд. сўм:
Тошкент шаҳри – 602,9
Тошкент вилояти – 536,1
Фарғона вилояти – 429,9
Самарқанд вилояти – 359,1
Андижон вилояти – 341,9
Бухоро вилояти – 202,7
Қашқадарё вилояти – 194,8
Навоий вилояти — 162,3
Хоразм вилояти – 160,6
Наманган вилояти – 159,6
Сурхондарё вилояти – 151,8
Қорақалпоғистон Р. – 130,7
Жиззах вилояти – 113,4
— Сирдарё вилояти – 60