Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муқаддас Ризаева вафот этди

Ўзбек опера мактабининг ёрқин вакиласи Муқаддас Ризаева 97 ёшида вафот этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Ўзбекистон давлат консерваторияси Aкадемик хонандалик ва опера тайёрлови кафедраси профессори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, ўзбек опера мактабининг ёрқин вакиласи Муқаддас Нишоновна Ризаева 97 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Муқаддас Ризаева
Таъкидланишича, Муқаддас Ризаева юзлаб шогирдлар етиштирган жонкуяр устоз, ўзбек санъати ва маданияти ривожига беминнат хизмат қилган тажрибали мутахассис эди.