“NEXT” савдо мажмуасида “Янги йил байрами” бўлиб ўтади

Томошабинларни совринли ўйинлар, рақслар ва эстрада юлдузларининг концерти кутмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Бугун, 2 январь куни “NEXT” савдо мажмуаси майдонида “Янги йил байрами” бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Дастур соат 17:30 да “Қувончли Қорбобо” янги йил эртаги билан бошланади. Кейин томошабинларни совринли ўйинлар, рақслар ва эстрада юлдузларининг концерти кутмоқда.
Концертда Ёдгор Мирзажонов, Aзиз Раметов, Санжар ва “Осиёна” шоу гуруҳи иштирок этади.
Тадбирга кириш бепул.
Эслатиб ўтамиз, 1 январдан Янги Ўзбекистон боғида санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари бошланди. Боғ ҳудудида 1 январдан 8 январга қадар аҳолини турли қизиқарли томошалар кутмоқда.