"Янги Ўзбекистон" боғида санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари бошланмоқда

Боғда ўтказиладиган концерт дастурлари соат 20:00 дан бошланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Бугундан Янги Ўзбекистон боғида санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари бошланади. Бу ҳақда боғ маъмурияти хабар берди.
Қайд этилишича, боғ ҳудудида 1 январдан 8 январга қадар аҳолини турли қизиқарли томошалар кутмоқда.

“Энг шижоатли иштирокчилар учун, турли театр томошалар, концертлар ва Қорбободан совғалар тайёрлаб қўйилган”, - дейилади хабарда.

Январ ойидаги дастур меҳмон санъаткорлари:
1 январь - Райҳон
2 январь - Имрон
3 январь - Ёрқинхўжа Умаров
4 январь - Достон Эргашев
Концерт дастурлари соат 20:00дан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги театр, концерт заллари, кўнгилочар масканлар болалар ва уларнинг ота оналари учун унутилмас томошалар тайёрлаб қўйган. Янги йил арча байрамларига бағишланган сайиллар бир қатор туманларда жойлашган кўнгил очар масканларда 5 январгача бўлиб ўтади. Сайилларда иштирок этиш бепул.