Россия махсус ҳарбий операцияси: 2022 йил сарҳисоби

Россиянинг Украинани демилитаризация ва денацификация қилишга қаратилган махсус ҳарбий операцияси РФ миллий манфаатларини ҳимоя қилишнинг ноиложликдан кўрган чораси бўлди.
Sputnik
Ўн ой давомида махсус операция мамлакатга сезиларли ижобий натижалар келтирди, кўп қутбли дунёда баробар ва бўлинмас хавфсизлик тамойилларини мустаҳкамлашга кўмаклашди.
Шуни ёдда тутмоқ зарурки, Россияга охиригача воқеалар ривожи ҳарбий тус олмаслигига уринди. Москва 2021 йил 15 декабрь куни Вашингтон ва Брюсселга ўзаро хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги шартномалар лойиҳаларини юборди. НАТОнинг шарққа силжишидан воз кечиш, альянснинг хорижий қўшинларини 1997 йилдаги чегараларига қайтариш, Украина ва Шарқий Европа, Кавказорти, Марказий Осиё ҳудудидаги ҳар қандай ҳарбий фаолиятдан воз кечишни таклиф қилди.
Ғарб Кремлнинг асосий таклифларини қатъий рад этди, ва Россиянинг Украинадаги ҳарбий махсус операцияси муқаррар бўлди.
Аввалига махсус операциянинг номуайян вақт муддати турли прогнозлар ва мунозаралар учун майдон яратди. Россия президенти Владимир Путиннинг яқиндаги ҳарбий махсус операция “узоқ муддатли жараён” ҳақидаги баёноти Москванинг натижага эришишга қатъий қарор қилганидан далолат беради. Путин таъкидладики, Россия ўз манфаатларини барча мавжуд воситалар билан ҳимоя қилади. Ядро уруши хавфи ортиб бораётганига қарамай, Кремль ўзининг ядро қуролини – бошқа ядровий державаларникига қараганда “мукаммалроқ ва замонавийроқ” – можарони кескинлаштирувчи эмас, балки тийиб турувчи восита сифатида кўради. Шубҳасиз, махсус операция мақсадларига олдинга қўйилган вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш зарур бўлган воситаларни ҳам қўллаб эришилади.
2022 йилда Россия ҳарбий махсус операцияси ҳудудидаги жанговар хатти-ҳаракатларнинг асосий якунлари:
Россия таркибига тўртта янги, тарихан интеграция бўлган минтақаларнинг қўшилиши, улар аҳолиси бир неча миллиондан ошади;
Россия стратегик хавфсизлигининг мустаҳкамланиши – ички Азов денгизи, ва Украинадаги НАТО базалари, Пентагон биолабораторияларнинг йўқ қилиниши эвазига;
АҚШ ва унинг иттифоқчилари билан муқаррар ва узоқ муддатли курашни инобатга олган ҳолда Россия ҳарбий қурилиши ва мудофаа саноат комплекси сафарбарлиги фаоллашиши;
Украина танк десант қўшинида НАТО қурол-яроғлари тугаши;
иқтисодий алоқаларнинг бошқа жойларга йўналтирилиши ва Россиянинг халқаро обрўси ошиши, Россияга қарши санкциялардан Ғарб иқтисодиётининг беқарорлашиши.

Россиянинг янги минтақалари

2022 йил 6 октябрь куни тўртта янги минтақа Россия субъектларининг конституциявий рўйхатига киритилди. Россия таркибида ДХР ва ЛХР республика мақоми ва аввалги номларини сақлаб қолди, Запорожье ва Херсон вилоятлари тарихий Ватанига Федерациянинг алоҳида субъектлари сифатида қайтди. 23-27 сентябь кунлар бу минтақаларда референдумлар бўлиб ўтди, Россия таркибига қўшилишни ёқлаб қуйидаги овоз беришди: ДХРда сайловчиларнинг 99,23 фоизи, ЛХРда 98,42 фоизи, Запорожье вилоятида 93,11 фоизи, Херсон вилоятида 87,05 фоизи.
Россияга 6 миллиондан зиёд киши ва 100 минг кв.км ҳудуд қайтди. Владимир Путиннинг фикрича, референдумнинг асосий натижаси – “Одамлар Россияда бўлишни исташади ва ўзларини бу дунёнинг бир қисми, маданиятимиз, анъаналаримиз, тилимиз умумий бўлган бу маконнинг бир қисми деб ҳисоблашади”.
Янги минтақаларнинг саноат-аграр салоҳияти, табиий захиралари ва фойдали қазилмалари захираларига қайта баҳо бериш мушкул. Запорожье АЭС ва ИЭС йилига 40 млрд кВт соат атрофида электр энергия ишлаб чиқаришга қодир. Донбасс кончилари йилига 24 миллион тоннагача кўмир қазиб олишади.
АҚШ Киевда 2014 йилда ташкил этган қуролли давлат тўнтариши ва Донбассдаги саккиз йиллик фуқаролар урушидан олдинги даврни инобатга олсак, янги ҳудуд, катталиги бўйича Болгария (111 минг км.кв) ёки Венгрия (93 минг км.кв) билан таққослана оладиган, Россия хавфсизлиги учун муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Стратегик хавфсизлик

Азов денгизи ички денгиз бўлди, яъни тўлиқ Россия назорати остида. Россия Жанубийнинг муҳим маъмурий ва ҳарбий марказларига яқин ўртада НАТО базалари ва разведка марказлари пайдо бўлиши таҳдид солмайди. Эслатаман, махсус ҳарбий операция чоғида украин танк десант қўшинида НАТОнинг 11 та ҳарбий объекти ва базалари йўқ қилинди, Пентагоннинг 30 та биолабораторияси аниқланиб, яксон қилинди.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, махсус операциянинг 10 ойи давомида Украина Қуролли кучларининг 530 тадан зиёд самолёти, 2700 та дрони, 400 та зенит ракета комплекси, 7130 та танки ва бошқа зиҳрли машинаси, 3700 та артиллерия ускунаси ва миномёти, 931 та залп билан от очувчи тизимлари йўқ қилинган. Статистика далолат берадики, УҚКнинг 2022 йил 24 февралдаги салоҳияти намунаси камида уч марта йўқ қилинган.
Европа комиссияси ва мустақил экспертлар маълумотларига кўра, УҚК йўқотишлари 100 мингдан 400 минг кишини, жумладан, хорижлик “кўнгилларни” ташкил этади.
Россия қўшинлари махсус ҳарбий операция ҳудудида мана бир неча ойдирки Пентагон ва НАТОнинг ҳарбий салоҳиятини йўқ қилиш билан самарали шуғулланмоқда. АҚШ ва унинг иттифоқчилари қурол-яроғнинг “ўта реал” етишмаслиги муаммосига дуч келишди ва буни жиддий муаммо деб билишмоқда.

НАТО қурол-яроғи омборининг охири кўринмоқда

Россия қўшинларининг махсус ҳарбий операцияси ҳудудидаги стратегик устунлиги ва самарали ҳужумкор хатти-ҳаракатлари АҚШнинг 19 миллиард доллари ва ЕИнинг 22 миллиард евроси бу йил ҳавога учирилганини исботлайди. Вашингтон Киевга қурол етказиб беришни кенгайтиришга интилмоқда ва Украинага АТАСМ ва бошқа узоқ масофага учадиган зарба берувчи қуролларни бериш ядро можаросига олиб келишидан хавфсирамоқда. Москва бу ташвишга шерик – ядро уруши таҳдиди “кучаймоқда”.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари Киевга яна 20 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам ваъда қилишди, аммо Украинадаги жанговар ҳаракатлар жадаллиги малакали ишчи кучи етишмаслиги, инфляция ва бошқа омиллар билан уйғунликда Ғарбнинг ўзида зарурий қурол-яроғни ишлаб чиқаришни қийинлаштиришди ва нархини оширди.
АҚШ Вакиллар палатаси ва Сенати 7 декабрь куни захиралари Украинадаги тез адо бўлган кўп йиллик ўқ-дори харид қилиш тўғрисида келишиб олишди. Рўйхат жуда узун: 864 мингта 155-мм артиллерия снаряди, 12 та AGM–179 “ҳаво-ер” ракетаси, 700 та HIMARS тизими, 1700 та ATACMS тактик ракетаси, 2600 та Harpoon ва 1250 та бошқа кемага қарши ракета, 106 мингта GMLRS реактив снаряди, 5600 та “Stinger”, 28300 та “Javelin” ва яна кўплаб бошқа нарсалар.
Ўз режаларини амалга ошириш учун агрессорларнинг ҳарбий саноат комплексининг қуввати етмайди. Пентагон ва НАТОнинг бюджети ва қурол-яроғи қанчалик кўпроқ тугаса, Россия билан жанг қилмоқчи бўлган шунчалик кам бўлади ва Вашингтон ва Брюсселнинг ўзаро ён берувчи ечимларни излашга тайёрлиги шунча юқори бўлади.
Тинчлик шартлиги шунча яқин бўлади. Уларни Росссия ғолиб сифатида (Вашингтон қўғирчоғи Украинага қарши махсус операцияда мағлуб бўлмаслиги олдиндан маълум сайёрадаги энг қудратли ядро давлат) айттириб ёздиради. Кейин эса, Россия ТИВ таъкидига кўра, Қўшма Штатларнинг Россия халқига қарши террори учун масъулиятдан бўйин товлаш қўлидан келмайди.

Ҳарбий қурилиш ва Россия мудофаа саноат комплекси

Россия Қуролли кучлари 2022 йилда ўзининг жанговар салоҳиятини сезиларли оширди. 300 минг ҳарбий хизматчиларни қисман сафарбар қилиш махсус ҳарбий операциянинг олдинги жойларидаги бўлинмаларини мустаҳкамлаш (қўшимча 77 минг нафар жангчи), Донбассдаги ҳужумкор ҳаракатларни фаоллаштириш, “жанговар захира” (150 минг киши) ва жанг чизиқларининг алоҳида ҳудудларида эшелон мудофаасини тузиш имконини берди.
Россия ҳарбий комиссариатлари қўшинларни махсус операцияда иштирок этиш учун кўнгиллилар билан тўлдиришда давом этмоқда. Қўшимча сафарбарликка ҳожат йўқ.
Россия мудофаа саноат комплекси корхоналари замонавий қурол-яроғ ва махсус техника ишлаб чиқариш сони ва ҳажмини бир неча бараварга оширди. Жумладан, янги тамойилларга асосланган энг кучли зарба берувчи воситалар. Аллачачон маълумки, Украинадаги махсус операциясининг қонуний якуни Россия Қуролли кучларининг янада ислоҳ қилиниши ва қудрати ўсиши бўлади.
Буни фонида Американинг “Newsweek” журнали Украинани демилитариция қилишнинг принципиал якунини қайд этди: “Россия ўз иқтисодиётини ҳарбий йўсинга ўтказди, захирадагиларни чақириб, юз минг ҳарбий хизматчиларни тўплади... Бу армия энг замонавий Россия қуроли билан таъминланган ва Ғарбнинг кўплаб хабарларига қарамай, тушкун ҳолатда эмас. Украина, бошқа томондан, ўз қурол-аслаҳаларини битирди ва жанговар ҳаракатларни давом эттиришда тўлиқ Ғарбнинг ҳарбий кўмагига муҳтож”.

Халқаро шов-шув

Илгари дунёнинг аксарият мамлакатлари Америка “гегемониясидан” жабр кўрган, ва Россиянинг махсус операциясига тушуниш кўзи билан қарамоқда. Дунё тамаддуни келажагини фақат кўп қутболи дунё тузилиши таъминлайди (сайёрада 8 миллиарддан зиёд киши яшайди). Россия Украинадаги махсус ҳарбий операция форматида хавфсизликнинг баробар ва бўлинмас тамойилларини тасдиқлайди. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров 2022 йил декабрида глобализациянинг америкача моделининг куни битганини маълум қилди. Ғарб мамлакатларининг ўйлаб чиқарган лидерлигига боғлиқ молия логистика тизими албатта ўзгартирилишидан огоҳлантирди.
Шарқда вазият умуман бошқача. 2022 йилда Россия ва Хитой янада яқинлашишди. Москва ва Пекинни умумий хавфсизлик таҳдиди, АҚШнинг Европа ва Осиёда устунликни қўлга олишига йўл қўймаслигига интилиш яқинлаштирмоқда. Россия ва Хитойнинг Осиё-Тинч минтақасидаги стратегик бомбардимончиларининг қўшма қўриқлаши режали, доимий асосда амалга оширилмоқда.
“Wall Street Journal” газетаси Хитой ҳукуматидаги маслаҳатчиларга таянган ҳолда Хитой Россияга бўлган узоқ муддатли умидини оширмоқда. Москва ва Пекин молиявий операцияларини миллий валюталарда оширишни кўпайтирган. Хитой Россия нефти, гази ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини ошириш ниятида. Арктикада фаолроқ ҳамкорлик, Россия инфратузилмасига сармоя киритмоқчи.
“Washington Post” газетаси Киев режимининг ғоят нохуш истиқболларини таърифлаб берди ва хулоса қилдики: “Кремль Украина иқтисодиётини ҳарбий ҳаракатларнинг марказий театрига айлантирди... Унда Москва фронт чизиғига қараганда ҳатто кўпроқ муваффақиятга эришмоқда”. Украинанинг Россиянинг янги минтақаларига етказган зарари учун товони “иқтисодий блицкригнинг” мантиқли давоми ва миллий манфаатлар учун кураш бўлади. Эслатаман, биргина Донбасснинг ўзида 2014 йилдан буён 3800 та фуқаролик инфратузилмаси вайрон қилинган, зарар 1,3 трлн рублдан ошган.
Россиянинг Украинадаги махсус операцияси америкача “қоидалар” бўйича яшашни истаймайдиганлар, бутун кўп қутбли дунёга фойдали бўлди.
Махсус ҳарбий операцияга баҳо бериш ва Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларининг (сайёранинг 12 фоиздан камроқ аҳолиси) келажакка мўлжали инсониятнинг кейинги ривожланиши учун аниқлаб берувчи бўлмайди.