Бу йил Россия ҳарбий полигонларида 8 та халқаро машғулотлар ўтказилади

Жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларининг “Мирная миссия – 2023” биргаликдаги аксилтеррор ўқув штаб машғулоти режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Россия Қуролли кучларининг қуруқликдаги қўшинлари 2023 йилда Россия полигонларидаги саккизта халқаро машғулотларда қатнашади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Индра-2023” Россия-Ҳиндистон машғулотлари, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларининг “Тинчлик миссияси – 2023” биргаликдаги аксилтеррор ўқув штаб машғулоти ҳамда Россия-Лаос машғулотлари бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, “Дўстлик-2023” Россия-Покистон ҳарбий машғулотлари, Россия-Жазоир, “Чегара-2023” Марказий Осиё минтақасида тезкор муносабат билдирувчи бўлинмалари билан машғулот, “Селенга-2023” Россия-Мўғулистон қўшма машғулоти ва Россия-Вьетнам ўқувлари режалаштирилган.
Таъкидланишича, манёврлар тинчлик ўрнатиш ва аксилтеррор хусусиятига эга бўлади.
“Россия Федерациясидан ташқарида Арманистон ҳудудида КХШТнинг “Мустаҳкам иттифоқ-2023” тинчликпарвар контенгентининг қўшма машғулоти ўтказилади”, - дейилган хабарда