ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Афғонистоннинг янги ҳукумати Ўзбекистон билан 2023 йил учун электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Sputnik Афғонистон хабар берди.
Икки мамлакат ўртасидаги энергия етказиб бериш бўйича шартнома “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси томонидан имзоланди.
Қайд этилишича, Афғонистон сув ва энергетика вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи Абдул-Латиф Мансур Тошкентда бўлиб турибди. У ташриф доирасида Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмад Холид Илмий билан ҳам учрашади.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад электр энергиясини етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказишдан иборат.