Президент қўмита ва агентликларга раҳбарлар тайинлади

Президент қарори билан 9 та қўмита, агентлик, марказ ва инспекцияга раҳбарлар тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Ўзбекистон президентининг қарори билан қатор қўмита, агентлик ва инспекцияга раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Президентнинг қарори билан:
Шоҳруҳ Шатурғунович Шораҳметов Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига;
Содиқ Донақулович Тошбоев Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси лавозимига;
Баҳодир Абдусаломович Бегалов Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига;
Абдушукур Абдужамилевич Содиқов Миллий антидопинг агентлиги директори лавозимига тайинланди;
Олим Хайруллаевич Нарзуллаев Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори лавозимига;
Акмалхўжа Юсупович Мавлонов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси лавозимига;
Баҳромжон Тўраевич Норқобилов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига;
Низомидин Жалилович Бакиров Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директори лавозимига;
Бахтиёр Ваҳобович Гулямов Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлиги назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2023 йил 1 январдан 24 та республика давлат бошқаруви органининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради.