ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск тарихда 200 миллиард доллар йўқотган биринчи шахс бўлди, деб хабар бермоқда “Bloomberg”.
“Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, 51 ёшли Маскнинг бойлиги Tesla акциялари сўнгги ҳафталарда, жумладан, сешанба куни 11 фоизга тушиб кетганидан кейин 137 миллиард долларга камайди. Унинг бойлиги 2021 йил 4 ноябрда ўзининг чўққиси – 340 миллиардга чиққанди”, - дейилади хабарда.
Американинг Tesla Motors компанияси 2003 йилда электр транспорт воситалари ва улар билан боғлиқ технологияларни ишлаб чиқувчи ва ишлаб чиқарувчи сифатида ташкил топган. Бош офиси Калифорниянинг Пало-Альто шаҳрида жойлашган. Электр транспорт воситаларидан ташқари компания ўз технологиясидан фойдаланган ҳолда аккумуляторлар ва электр моторлар ишлаб чиқаради ва уни Toyota ва Daimler каби бошқа автомобиль компанияларига сотади.
Октябрь ойи охирида Маск Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик келишувни якунлади. У қаттиқ цензура туфайли кенг танқид қилинган ижтимоий тармоқ таҳририят сиёсатини либераллаштиришга ва контент модераторлик кенгашини тузишга ва кенгаш иш бошламагунча таҳририят сиёсати ва блокланган аккаунтларни тиклаш бўйича глобал қарорлар қабул қилмасликка ваъда берди.
Маск, шунингдек, ижтимоий тармоқ яқин келажакда “кўп аҳмоқона ишларни амалга ошириши” ҳақида огоҳлантирди.