Ҳиндистонда “Док-1 Макс” ишлаб чиқарувчисининг заводлари ёпилди

Завод маҳсулотнинг сифат стандартларига мувофиқ узлуксиз ишлаб чиқариш ва назорат қилиш амалиёти талабларини бузган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Ҳиндистонда Дори воситалари стандартларини назорат қилиш марказий ташкилоти ходимлари, шунингдек, Уттар-Прадеш дори воситалари айланмасини назорат қилувчи бошқарма мутахассислари Ноида шаҳрида жойлашган “Marion Biotech” заводини текширишни якунлади. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар қилди.
Текширув 30 декабрга ўтар кечаси ниҳоясига етган. Унинг натижасида расмийлар фармацевтика компанияси заводида дори воситалари ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатишни талаб қилган.
Телеканал хабарига кўра, завод маҳсулотнинг сифат стандартларига мувофиқ узлуксиз ишлаб чиқарилиши ва назорат қилинишини таъминлаш нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш амалиёти талабларидан четга чиққани қайд этилган.
Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Мансух Мандавиа текширув якунланганини тасдиқлади.
“Док1 Мах” сиропининг таркиби бузилгани ҳақидаги хабарлар туфайли ўтказилган инспекторлар текшируви якунланди ва “Marion Biotech” компаниясининг Ноида шаҳридаги барча ишлаб чиқариш фаолияти кеча тунда тўхтатилди. Тергов давом этмоқда”, - дейди у.
Расмий маълумотларга кўра, “Док-1 МАКС” сиропини истеъмол қилиш оқибатида 19 бола вафот этган.
ССВ ишчи гуруҳи олиб борган дастлабки лаборатор ўрганишлар “Док-1 Макс” сиропининг таркибида этиленгликол мавжудлигини кўрсатган. Бу модда заҳарли бўлиб, тахминан 1-2 мл/кг 95 фоиз концентрланган эритмаси бемор саломатлигида жиддий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Дори савдоси эса тўхтатилган.
Соғлиқни сақлаш вазири Самарқандда “Док-1 Макс”ни қабул қилгач вафот этган болаларнинг ота-онасига ҳамдардлик билдириб, ишга алоқадор барча шахслар жавобгарликка тортилишини маълум қилди. Шунингдек, у мазкур маълумот вилоят тиббиёт ходимлари томонидан вазирликдан яширилганини айтди.
Давлат хавфсизлик хизмати Тергов бошқармаси "Док-1 Макс" билан боғлиқ ҳолат бўйича “Quramax medical” ва “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш очган.
Кўп ўтмай президент Шавкат Мирзиёев Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбари Сардор Кариевни ишдан ишдан олди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова “Док-1 Макс” доривоситаси 2012 йилдан бери Ўзбекистонда қўлланиб келинган, лекин сўнгги сериясида унинг таркибидаги қўшимча моддалардан бири ўзгарганини маълум қилди.