Йил одамлари: Ўзбекистон фахрланиши мумкин бўлган 2022 йил одамлари

Ҳар бир инсон йил бошида ўз олдига мақсад қўйиши ва йил давомида мақсадига эришиш йўлида тинимсиз ҳаракат қилиши лозим. Ўшанда муваффақиятлар эшиги очилиб бораверади.
Sputnik
Яна бир йил ортда қолмоқда. Sputnik мақсадларига эришган ва эришаётган, Ўзбекистон фахрлана оладиган кишиларни бир нуқтага жамлади.
“Йил кашфиёти” – Нодирбек Абдусатторов. Жорий йил Ҳиндистонда 44-Бутун жаҳон шахмат олимпиадаси ўтказилди. Унда Абдусатторов ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди. Олимпиадада Ўзбекистон ўз тарихида илк бор чемпион бўлди. Олимпиаданинг ҳар бир досканинг индивидуал ўйинларида Нодирбек Абдусатторов кумуш медални қўлга киритди. Декабрь ойида Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича гроссмейстер Вугар Гашимов хотирасига бағишланган халқаро турнирда Абдусатторов чемпион бўлди.
Нодирбек Абдусатторов Тошкентда кутиб олинди
“Йил қаҳрамонлари” – Ўзбекистон ампутантлар термаси. Жорий йил Туркияда бўлиб ўтган ампутант футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон термаси бронза медалини қўлга киритди. Учинчи ўрин учун баҳсда Гаити терма жамоаси 4:2 ҳисобида мағлуб этилди. Гуруҳ босқичида ўзбекистонликлар Полшани 3:1 ҳисобида, Испанияни 3:0 ҳисобида, Танзанияни эса 2:0 ҳисобида таслим этиб, плей-офф босқичига чиқди. Нимчорак финалда Колумбия терма жамоаси устидан 4:1 ҳисобида зафар қучишди. Чорак финалда эса Италияни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ярим финалда терма жамоа Туркияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, финалдан маҳрум бўлганди. Ўзбекистон ампутантлар термаси бунга қадар жаҳон чемпионатида учта олтин (2007, 2010, 2012), битта кумуш (1998) ва иккита бронза (1991, 2002) медалига эга чиққан.
Церемония награждения сборной Узбекистана, завоевавшей бронзовую медаль на чемпионате мира по футболу среди игроков-ампутантов.
“Йил ҳомийси” – Алишер Усмонов. Асли ўзбекистонлик россиялик тадбиркор Aлишер Усмонов “Russian Creative Awards 2022”да “Йил ҳомийси” мукофотини олди. Маросимнинг ҳакамлар ҳайъати Усмоновнинг фан, таълим, маданият ва спортни ривожлантиришга, шунингдек, мамлакатдан ташқарида рус маданиятини тарғиб қилиш ва сақлашга қўшган ҳиссасини қайд этди. Мукофот учун тақдимномада 2006 йилда у “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармасини ташкил этгани, унинг мақсади ушбу соҳалардаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Россия ижодий соҳаларининг хориждаги обрўсини мустаҳкамлаш эканлиги таъкидланган.
Алишер Усманов
“Йил талабаси” – Бехруз Расаматов. Ўзбекистонлик Бехруз Расаматов Россиянинг “Йил талабаси-2022” миллий мукофоти совриндори бўлди. Расаматов асли тошкентлик бўлиб, ҳозирда И.М.Сеченова номидаги Москва давлат тиббиёт университетида таҳсил олади. Расаматов “Йил талабаси. Шифокорлар” махсус очиқ трекида “Стоматология” номинациясида ғолиб бўлди.
Узбекистанец Бехруз Расаматов стал лауреатом премии "Студент года".
“Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” – Лайло Ҳасанова. Болгариянинг София шаҳрида таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Лайло Ҳасанова энг яхши қиз таэквондочи деб топилди. Мусобақада ўзбекистонлик 16 нафар таэквондочи иштирок этди ва уларнинг 10 нафари совриндор бўлди. Жаҳон чемпионатида Лайло Ҳасанова олтин медалга сазовор бўлди.
Лайло Хасанова