Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Янги йил билан табриклади

Путин Мирзиёевга йўллаган табригида ўтаётган йилда икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланганига алоҳида эътибор қаратилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклади.
“Барча соҳаларда халқларнинг туб манфаатларига жавоб берувчи ва Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга мос келадиган самарали икки томонлама ҳамкорликни, МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича қўшма ишлар давом этади”, дейилади табрикда.
Шунингдек, Путин Мирзиёевга йўллаган табригида ўтаётган йилда икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонлангани ҳамда стратегик шериклик ва ҳамкорликни ривожлантириш давом этганига алоҳида эътибор қаратилди.