ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигина янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
Владимир Имамович Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди;
Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири лавозимидан озод этилди.
Бахтиёр Саидов 1981 йилда туғилган. Тошкент Давлат иқтисодиёт университети битирувчиси. Илгари Вазирлар Маҳкамаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ишлаган. 2017 йил июлидан Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси. 2018 йил апрель ойида у бир вақтнинг ўзида Мўғулистондаги элчи, 2019 йил июль ойида қароргоҳи Пекинда бўлган Филиппиндаги элчиси лавозимларида ишлаган.