ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Россия махсус хизматлари Луганск халқ республикасининг озод этилган Сватово шаҳрида яшовчиаёлни қўлга олди, у Россия ҳарбийлари ва техникасининг Киев томон олдинга ҳаракати ҳақидаги маълумотларни узатганликда гумон қилинган. Бу ҳақда РИA Новостига ЛХР куч тузилмаларидаги манба хабар берди.
“ЛХРдаги махсус хизматлар Россия Федерацияси Қуролли кучлари қўшинлари ва техникасининг олдинга ҳаракати ҳақидаги маълумотларни хорижий разведкага узатишда гумон қилинган Сватово шаҳрида яшовчи аёлни қўлга олди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Украина Қуролли кучлари узатилган маълумотлардан Сватоводаги фуқаролик инфратузилмасига артиллерия зарбалари бериш учун ҳам фойдаланиши мумкин.
Донбассда бу йўналишдаги вазият бир неча ой олдин кескинлашган. Украина кучлари мунтазам равишда Сватовони Aмериканинг HIMARS ракета тизимлари билан ўққа тутмоқда ва стратегик муҳим ҳудудда мудофаани ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда, чунки бу республиканинг бир қанча аҳоли пунктларига йўл очиши мумкин.