ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Тошкентдаги Мустақиллик майдони ва Амир Темур хиёбони оралиғида жойлашган ҳудудда Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий оркестрларнинг байрамона чиқишлари намойиш этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Дастлаб ҳарбий оркестр созандалари томонидан пойтахт марказий кўчалари бўйлаб Янги йил марши ўтказилди.
“Бундай байрам тадбирлари барча ҳарбий округларда ўтказилмоқда. Ҳарбий оркестр жамоасининг байрамона кайфиятдаги куй-қўшиқлари, қорбобо ва қорқизнинг ташрифи йиғилганлар учун кўтаринкилик манбаи бўлиб хизмат қилди”, дейилади хабарда.
Қорбобо либосидаги ҳарбий оркестр ижодий гуруҳини аҳолининг барча қатлами кўтаринки руҳда қарши олди.