ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Украина томони билан ҳарбий асирларни “ҳаммани ҳаммага” форматида алмашиш мумкин эмас, дейди Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров.
“Мудофаа вазирлиги, Федерал хавфсизлик хизмати нима яхши эканини билади. Лекин ҳаммани ҳаммага – бундай бўлмаслиги керак”, деди Қодиров.
Бироқ, у нима учун бундай алмашинувни нотўғри деб билишини тушунтирмади.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.