Қашқадарёда 31 метрлик арча ўрнатилди

Қашқадарёда ўрнатилган 31 метрлик арча вилоят аҳолиси ва меҳмонларнинг кўнглини чоғ қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри рўпарасидаги майдонда баланд ва кўркам, ранг-баранг чироқлар билан безатилган байрам арчаси ўрнатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
31 метрлик арчани томоша қилиш учун вилоят аҳолиси ва меҳмонлар ташриф буюрмоқда. Бу ерга келувчиларга байрам шукуҳини улашиш мақсадида турли кўнгилочар томошалар, байрам дастурлари ташкил этилмоқда.