Мудофаа вазирлиги аҳолига байрамона кайфият улашмоқда - фото

Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестри республиканинг турли бурчакларида чиқишлари билан аҳолини хурсанд қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестрлари аҳолига байрам кайфиятини улашишда давом этмоқда.
Минобороны дарит праздничное настроение
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида қорбобо кийимидаги ҳарбий окрестр жамоалари шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига Янги йил байрамининг шукуҳини ўзгача руҳда улашиш учун байрам тадбирларини ўтказмоқда.
Ушбу мақадда ҳарбийлар Нукус гарнизони ҳарбий хизматчилари шаҳар марказидаги Амфитеатр олдида ўрнатилган Янги йилнинг бош арчаси ҳамда “Мега Нукус” савдо-кўнгилочар маркази олдида байрамона концерт дастурларини намойиш этди
Минобороны дарит праздничное настроение
Айтиш жоизки бу ҳарбийлар аҳолига улашаётган ягона тадбир эмас.
Минобороны дарит праздничное настроение
Масалан, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси курсантлари Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган "Технопарк" масъулияти чекланган жамият ходимларига байрам кайфиятини улашди. Тадбирда “Ватанимга таянчман” мавзусидаги ватанпарварлик соати ташкил этилди. Шундан кейин, академиянинг ҳарбий оркестри ва курсантлари иштирокида кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Минобороны дарит праздничное настроение
Ундан бироз олдин шунга ўхшаш тадбир Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдонида ҳам ташкил қилинган эди.
Минобороны дарит праздничное настроение