Янги йил байрами кунлари пойтахтда автобуслар узлуксиз ҳаракатланади

Тошкентда 31 декабрь куни автобуслар соат 24:00 гача ҳаракатланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Янги йил байрами куни Тошкентнинг марказий қисмлари орқали ҳаракатланувчи барча автобус йўналишларининг ҳаракати узлуксиз равишда ташкил этилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
Маълум қилинишича, пойтахтда автобуслар соат 24:00 гача ҳаракатланади.
2023 йилги автобуслар ҳаракати:
2023 йил 1-январь якшанба - якшанба кунлари учун мўлжалланган жадвал асосида;
2023 йил 2 январь, душанба - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида;
2023 йил 3 январь, сешанба – 7 январь шанба кунидан кўчирилган қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
2023 йил 7 январь, шанба – 3 январь сешанба кунига кўчирилган иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
Маълумот учун, пойтахтда кунига 1 миллион 300 минг йўловчи жамоат транспортидан фойдаланмоқда. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб 475 кмга яқин 34 та алоҳида автобус йўлакларини ташкил этиш режалаштирилган.