Бу қизиқ

Шифокор майонез ўрнини босувчи маҳсулот тавсия қилди

Шифокор-парҳезшунос Елена Соломатинанинг фикрларига кўра, дўкондан харид қилинган ҳар қандай майонез зарарли, чунки унинг калориялик миқдори 60-70% ни ташкил қилади.
Sputnik
Янги йил дастурхонида кўпгина таом ва салатлар майонез маҳсулотидан тайёрланиши табиий. Аммо уни кўп истеъмол қилиш зарарли. Шифокор майонез ўрнини босувчи маҳсулотни тавсия қилди
Шифокор-парҳезшунос Елена Соломатинанинг фикрларига кўра, дўкондан харид қилинган ҳар қандай майонез зарарли, чунки унинг калориялик миқдори 60-70% ни ташкил қилади. Шу сабабли Янги йил салатларини майонез ўрнини босувчи маҳсулотлар билан тайёрлаган маъқул.
Бунда уй шароитида майонез тайёрлаш яхши самара беради. Уни тайёрлашда уй тухуми ёки бедана тухумидан фойдаланиш мумкин.
Ёғсиз сметана ёки табиий йогурт ҳам майонезга яхши муқобил бўлади.
Шунингдек, майонез саломатликка зарар қилмаслиги учун унга сметана ёки йогурт аралаштириб фойдаланиш самарали.