Россия ТИВ Африкада "халифалик" пайдо бўлиши хавфидан огоҳлантирди

Сиромолотовнинг айтишича, халқаро террорчилик ташкилотлари ўз таъсирини кучайтириш ва бузғунчилик салоҳиятини тиклаш учун ҳар қандай имкониятлардан моҳирона фойдаланяпти.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Москва Африкада “халифаликнинг 2.0 версияси”ни тиклаш учун шарт-шароит шаклланаётганидан хавотирда, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Сиромолотов РИА Новостига берган интервьюсида.

“Айниқса, бугунги кунда Яқин Шарқ минтақасидаги жангариларни “халифаликнинг 2.0 версияси”ни тиклаш учун очиқчасига шароитлар яратилаётган Африка ичкарисига жойлаштириш тенденцияси алоҳида хавотирга соляпти”, - дейди Сиромолотов.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Россия МДҲ, ШҲТ ва КХШТ орқали ҳақиқий ҳамкорлар – Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Миср билан мулоқотни йўлга қўймоқда.
“Бу, айниқса, халқаро террорчилик ташкилотлари нафақат ҳушёр ҳолатда, балки ўз таъсирини кучайтириш ва бузғунчилик салоҳиятини тиклаш учун ҳар қандай имкониятлардан моҳирона фойдаланаётган шароитда муҳим аҳамият касб этади”, - дея қўшимча қилди дипломат.