Ўзбекистон россияликлар саёҳат қилишни истайдиган энг оммабоп давлатлар қаторига кирди

Россияликлар қишки таътилни ўтказиш учун энг кўп чипта сотиб олинган давлатлар маълум қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Янги йил байрамида мустақил сайёҳлар учун энг машҳур сайёҳлик йўналишлари аниқланди. Бу ҳақда РИА Новости “Купибилет”га таяниб ҳабар берди.
Онлайн сервис мутахассислари бронлаш маълумотларини таҳлил қилиб, Туркия энг оммабоп хорижий йўналишга айланганини аниқлашди. Қайд этилишича, саёҳат ҳужжатларини харид қилишнинг 28 фоизи мазкур давлатга тўғри келади.
Арманистонни 16 фоиз, Исроил ва Озарбайжонни 7 фоиз, Ўзбекистонни эса 5 фоиз мижозлар танлаган.
Бу йил Исроил ўтган йили учинчи ўринни эгаллаган Молдовани кучли бешликдан чиқариб юборди. Энг машҳур пляж йўналиши - БАА (парвозларнинг уч фоизи тўланган), Таиланд ва Мисрнинг улуши икки фоиздан иборат.
Россияда Янги йил байрамлари учун хориждаги чипталарнинг ўртача нархи йил давомида 68 фоизга ошиб, 23,2 минг рублни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда 4,7 млн нафар сайёҳ келган бўлса, келгуси йилда 7 млн нафар хорижий турист келиши ва маҳаллий сайёҳлар сони 12 млн нафарга етиши кутилмоқда. Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси томонидан меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш сифатини оширишда қатор давлатлар, хусусан, Россия билан ҳамкорлик янада кенгайтирилади.