ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Нотариуслар орқали амалга оширилган кадастр хизматларига тўғридан-тўғри тўлов қилиш 5 январь санасига қадар тўхтатилди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, кадастр хизматларига интеграция қилинган банк тизимида техник ишлар амалга оширилмоқда.
Бироқ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат аризалари ҳамда тўловларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш имкони мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти 28 ноябрь куни “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги қонунни имзолаган эди. Унга кўра, биноларга, иншоотларга ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўчмас мулк жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди.