Беларусга қулаган Украина ракетаси уриб туширилган – Мудофаа вазирлиги

Снаряд парчалари Украина ҳудудидан учирилган С-300 зенит ракетасига тегишли экани аниқланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Беларуснинг Иваново туманига қулаган Украина ракета мамлакат ҳаво мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган. Бу ҳақда Беларусь Мудофаа вазирлиги расмий баёнотида айтилади.
“Бугун соат тахминан 10:00 ларда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан ҳаво нишони урилган. Унинг парчалари Брест вилояти, Иваново тумани, Горбаха қишлоғи яқинидаги қишлоқ хўжалиги даласидан топилган”, - дейилади баёнотда.
Текширув тадбирлари давомида парчалар Украина ҳудудидан учирилган С-300 зенит ракетасига тегишли экани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳарбий идора ҳодиса бўйича батафсил маълумотни яқин кунларда эълон қилади.