Беларусь ҳудудига Украина ракетаси қулади – ОАВ

Содир бўлган воқеанинг иккита асосий версияси кўриб чиқилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Бугун соат 10:00 дан 11:00 гача бўлган вақт оралиғида Беларусь ҳудудига Украина ракетаси қулади. Ракета С-300 комплексига тегишли, деб хабар бермоқда “БелТА”.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан дарҳол мамлакат раҳбари Александр Лукашенко огоҳлантирилган. Унинг топшириғига кўра, Тергов қўмитаси ва Мудофаа вазирлиги ходимларидан бир гуруҳ мутахассислар қулаш сабабларини аниқлаяпти.
Части украинской ракеты на территории Беларуси
Мавжуд маълумотларга кўра, содир бўлган воқеанинг иккита асосий версияси кўриб чиқилмоқда: ракета яқинда Польшада содир бўлган воқеага ўхшаб, ракета нотўғри йўналишда учиши сабаб Беларусь ҳудудига қулаган ёки Беларусь ҳаво мудофаа тизимларининг ишлаши натижасида ракета уриб туширилган.
Воқеа жойида Тергов қўмитаси, Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари мутахассислари ишламоқда. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Лукашенко: Украина ҳар қандай баҳона билан НАТОни можарога жалб қилишга уриняпти